DET Forum Uzbekistan – Cyrllic

Ногиронлик Тенглик Тренинги (НТТ) – бу нима:
Ногиронлик Тенглик Тренинги – Бу иштирокка асосланган укиш жараёни булиб, бунда ногиронлик барча ногиронлик вазиятига тушган инсонларни дискриминацияга (ажратилиш, камситилиш) учрашини сабаби сифатида урганилади.

Ногиронлик Тенглик Тренинги курслари ногиронлик вазиятига тушиш туфайли дискриминацияга тугридан-тугри учраган инсонлар ишлаб чикарган ва такдим этишган. Ногиронлик вазиятига тушган тренерлар ижтимоий камситилишни уз бошларидан кечирганлар ва шунинг учун улар жамиятдаги имкониятларини чеклаб куядиган ногиронлик муаммоларини аник тушунадилар.

НТТ – 1980 йилларда ногиронлик вазиятига тушган инсонлар гурухининг тугридан-тугри дуч келган тажрибалари асосида яратилган ва улар дуч келган муаммо жамиятдаги тизимлашган дискриминацияга асосланган. НТТ “харакатлар”га мухим эътибор каратади: масалан, мехнат мухити ва жамиятдаги мавжуд тусикларни урганиб чикиб жараён иштирокчиларини тусикларни бартараф этиш режасини ишлаб чикишга ундайди.

НТТ – бу:
Ногиронликнинг Ижтимоий Модели;
Ногиронлик вазиятига тушган инсонлар томонидан утиладиган тренинг;
Ногиронлик вазиятига тушган инсонлар учрайдиган жамиятдаги тусикларни урганиш;
Ногиронлик вазиятига тушган инсонлар хакидаги стереотиплар, афсоналар ва нотугри фикрларни мухокама килиш;
Узгаришларни амалга оширишга булган катъий фидоийлик.

НТТ – бу куйидагилар эмас:
Ногиронлик вазиятига тушган инсонларда айбдорлик хиссини яратиш;
Ногиронлик вазиятига тушмаган инсонлар/мутахассисилар ногиронлик масаласини мухокама килиши;
Ногиронлик вазиятига тушган инсонлар уз-узини хаётини ёритиб бериши;
Жисмоний, сенсор (сезиш) ёки аклий бузилишларни ухшатиб курсатиш;
Тиббий шарт-шароитлар хакида маълумот такдим этиш;

Follow me!